Қайтгим келар болалигимга, Сой сувидек беғубор, тоза. Чанг кўчада югуриб, елиб, Бахтим этар эдим овоза.
Дўстим билан ўйнардик чиллак, Зув-зув, дея, кулишиб, яйраб Гоҳ адирда учириб варрак, Гоҳи қушдай чуғурлаб, сайраб.
Боғлар аро айлардик "сафар”, Меваларга тўлдириб қўйин. Боғбон билса, қувса Олапар, Бизлар у –ла ўйнардик ўйин.
Зовурларда балиқ тутардик, Капалакдан қилардим тўплам. Тол шохидан от ясаб дик-дик, Тулпор мисол босардик қадам.
Эрта тонгдан намозшом қадар, Онажоним қидирар кўча. Кенг даладан топиб мен "тўзим”, Югурардим ҳолдан тойгунча.
Ёмғирларда обдон чўмилиб, Усти-бошим хўлу шалоббо. Гоҳ чаманда гулга кўмилиб, Бошлар эдим яна бир ғавғо.
Суяр эдим ҳар бир япроқни, Ялпиз ҳиди этар эди маст. Сезмасдим мен чангу тупроқни... Катталарга қилардим ҳавас....
Йиллар ўтди, хотира –тарих,Ҳ аёт ўтар қайтмайди ортга. Энди билдим, қалблар беғубор, Энди дилим қўмсар болалик...
|