Мен кетсам шунчаки кетмайман Ҳувуллаб қолади бу дунёнг. Хаёлинг, ўйингдан кетмайман, Сен учун отмайди гўё тонг... Зарра тенг келарми тоғларга? Сен билан олишмоқ менга ҳайф!. Куним ҳеч қолмасин зоғларга - Чақмоқдан осмонга қандай наф?!. Ваъда ҳам қилмайман сен учун - Ҳаловат, хотиржам яшашни, Ё менсиз кенг қолган дунёнгда - Сен менсиз насиба ошашни. Мен кетсам қоларку, илдизим, Осмонда энг ёруғ юлдузим. Қоларку, жуфт ўғлим ва қизим Отамдан қолганим - "ШЕР” изим. Кетсам ҳам кетаман мард бўлиб, Кўксингни куйдирар дард бўлиб. Қолмасман сен каби гард бўлиб, Кетаман бир ёвқур аҳд бўлиб... Кетишим – оловли, ҳисобли, Қайтсам ҳам денгиздек қайтаман... Сўзим ҳам, шаҳдим ҳам шитобли, Хулоса – сўнг сўзни айтаман: - ГАР КЕТСАМ КЕТМАЙМАН, ШУНЧАКИ…
|